Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини «Брешия» ҳужумчиси Марио Балотелли борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Балотелли ўйин салоҳияти бўйича энг яхши ҳужумчилардан бири ҳисобланади. Бироқ бу миллий терма жамоага қайтиш учун етарли эмас. Жорий мавсум у ҳеч нарса қилмади ва буни ўзи ҳам билиб турибди.
Терма жамоа эшиклари барча учун очиқ, бироқ ундан жой олиш учун тер тўкиш лозим. Евро—2012 мусобақасидаги Марио қайтишига умид қилиб қоламиз», — дейди Манчини.
Балотелли 2019 йилнинг ёзида эркин агент мақомида «Марсель»дан «Брешия»га ўтди. Жорий мавсум 29 ёшли футболчи Италия чемпионатининг 19 ўйинида майдонга тушиб, бешта голга муаллиф бўлди. Шунингдек, Марио 5 та сариқ ва битта қизил картокча ишлаб олди. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)