Бош прокуратура Фарғона вилояти Ёзёвон тумани тиббиёт бирлашмасининг туғуруқ бўлимида 33 ёшли ҳомиладор аёлнинг вафот этгани ҳақида «Менинг юртим» телеканали «Марказий студия» кўрсатувида эфирга берилган ва ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан расмий маълумот берди.
Аниқланишича, тумандаги Қатортол маҳалласида яшаган 33 ёшли аёл туғуруқ пайтида (39 ҳафталик ҳомиласи билан) вафот этган.
«Ҳолат бўйича қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан туриб, қонуний тўхтамга келиш имконияти йўқли сабабли Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Шунингдек, соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи асосида Ёзёвон тумани тиббиёт бирлашмасида хизмат текшируви бошланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, натижалар бўйича маълумот берилади», — дейилган Бош прокуратура хабарида.
Сўнгги бора 2019 йилнинг июль ойида Самарқанд вилояти Ургут туманида ҳомиладор аёлнинг вафот этгани ҳақида хабар берилган. Кейинчалик вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий ахборот бериб аёлнинг ўлимига кучли даражадаги камқонлик сабаб бўлганини билдирганди.
Изоҳ (0)