Англия Премьер Лигаси клублари коронавирус сабаб мавсум тўхтатиладиган бўлса, қанча миқдордаги пулдан қуруқ қлиши маълум бўлди.
Британиянинг Daily Mail нашри АПЛ клубларининг телеҳуқуқлар, реклама ва ўйинлар кунидаги даромадидан келиб чиққан ҳолда йўқотишларни ҳисоблаб чиқди.
Унга кўра, «Манчестер Юнайтед» энг кўп миқдорда пул йўқотади (116,4 миллион фунт). Кейинги ўринларни «Манчестер Сити» (109,3) ва «Ливерпуль» (102,6) эгаллаган.
Мавсум тўхтатиладиган бўлса АПЛ клублари йўқотадиган пуллар:
- «Манчестер Юнайтед» — 116,4 миллион фунт (телеҳуқуқлар — 48 миллион, ўйин пайтидаги даромад — 17,6 миллион, реклама — 50,8 миллион)
- «Манчестер Сити» — 109,3 млн (53,5 млн; 13,9 млн; 41,7 млн)
- «Ливерпуль» — 102,6 млн (55,2 млн, 13,6 млн; 33,8 млн)
- «Челси» — 91 млн (49,3 млн; 10,9 млн; 30,9 млн)
- «Тоттенҳэм» — 83 млн (41,9 млн; 16,8 млн; 24,3 млн)
- «Арсенал» — 74,8 млн (40 млн; 15,4 млн; 19,4 млн).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)