Коронавирус карантини туфайли ишсиз қолган стюардесса уйда қандай вақт ўтказаётгани ҳақида видеоролик тайёрланди. Ушбу кулгили видеоролик стрюардесса турмуш ўртоғининг YouTube’даги каналига жойлаштирилди.
Борткузатувчи Кристен ва унинг эри Уэс Баркер карантин туфайли ишсиз қолди. Жуфтлик агар Кристен стюардессалик фаолияти билан уйда шуғулланса, уларнинг куни қандай ўтиши ҳақида кулгили ролик тайёрлади.
Роликда аёл стюардессалик вазифасини уй шароитига мослаштиради. У эрига уйдаги авариявий чиқиш йўлларини кўрсатади, ундан диванга ўтириш ҳуқуқини берувчи чиптани сўрайди.
Видеоролик интернет фойдаланувчиларига жуда ёққан, шунинг учун қисқа вақт ичида миллион марта томоша қилинган.
Изоҳ (0)