Швециянинг Бурос шаҳрида яшовчи эркак боғчадан невараси ўрнига бошқа болани олиб келди, деб ёзади Aftonbladet.
Унинг сўзларига кўра, бу тасодифан юз берган. Эркак уйига келганидан сўнг боғчадан олиб келган қизча унинг невараси эмаслигини билган.
Қайд этилишича, бегона қизчани биринчи бўлиб эркакнинг рафиқаси пайқаган. У шу заҳотиёқ боғча маъмуриятига қўнғироқ қилган. Қизчани дарҳол яна боғчага олиб боришган.
«Юз берган ҳолатда бизнинг ҳам айбимиз бор. Биз ушбу ҳолатга жиддий ёндашдик ва келгусида бундай вазиятларнинг олдини олиш мақсадида тегишли чораларни кўрдик», — дейди боғча директори.
Бобонинг айтишича, қизча унинг олдига югуриб келган ва у билан бамайлихотир уйга кетган. Қизчаларнинг ёши тенг бўлган ва уларнинг исми ҳам бир-бирига ўхшаш, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)