Англияда хазина изловчи эркак 20 йил аввал йўқотилган никоҳ узугини эгасига қайтарди, деб ёзади East Anglian Daily Times.
Англиядаги Oккoлд қишлоғида яшовчи 50 ёшли Тайрон Холман маҳаллий фермадаги тупроқни металлодетектор билан текширди.
Тупроқ орасидан «Муҳаббат билан, Кристиана. 1967 йил 9 сентябрь» деб ёзилган никоҳ узуги чиқди.
Тайрон бу узук илгари шу ерда яшаган одамларга тегишли бўлса керак, деб ўйлади. У электрон почта орқали 72 ёшли Кристиана Хьюитсон билан боғланди ва топилма ҳақида унга айтди.
Маълум бўлишича, узукда ёзилган санада аёл Жон исмли эркакка турмушга чиққан. 75 ёшли Жон 20 йил аввал никоҳ узугини йўқотиб қўйган.
Аёл улар никоҳ узугини йўқотиб қўйганидан жуда хафа бўлгани, кейинчалик бунга кўниккани ҳақида сўзлаб берган.
«Узук топилганига ишонгим келмаяпти», — дейди аёл.
Изоҳ (0)