Hyundai компанияси коронавирус пандемияси туфайли ўзгартирган логотипини тақдим этди, деб ёзади Motor.
Маълумки, янги турдаги коронавирус инфекцияси жаҳон иқтисодиётига катта миқдорда зарар етказди.
Тиббиёт соҳасидаги мутахассислар коронавирус тарқалишининг олдини олишда нафақат гигиенага риоя этиш, балки ижтимоий масофаланиш ҳам муҳим эканлигини таъкидламоқда.
Шундан сўнг жаҳондаги йирик корпорациялар ижтимоий масофаланишнинг аҳамиятини тарғиб эта бошлади. Hyundai ҳам шу йўлдан бориб, логотипидаги қўл бериб кўришиш акс этган белгини тирсак билан кўришиш ҳолатига ўзгатирди.
Изоҳ (0)