• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12760.21
    • RUB160.08
    • EUR14704.87
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Зафар Ҳошимов Президентнинг коронавирус масаласида ўтказган видеоселекторда нималардан таъсирланганини айтди

    Президент Шавкат Мирзиёев 3 апрель, жума куни, коронавирус тарқалиши ва унинг оқибатларига қарши кураш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказганди. Унда иштирок этган «Korzinka.uz» супермаркетлар тармоғи раҳбари Зафар Ҳошимов бу борада ўз таассуротларини ёзиб қолдирди. Қуйида у тўлиғича ҳавола этилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Кеча мен умримда биринчи марта Савдо-саноат палатаси таклифига биноан Президент ўтказган видеоселекторда иштирок этдим ва ўша тадбирдаги кечинмаларимни ифода қилмоқчиман.

    Нималардан таъсирландим:

    • Президент ҳар бир бемор ҳақида кундалик маълумот олади. Бир нечта беморда касаллик кечиши ҳолатлари ҳақида мукаммал ахборот бердилар.
    • Президент ҳар қандай моддий харажат эвазига бўлмасин, бу вабонинг тарқалиши олдини олиш, унга бошқа қурбон бермаслик ҳаракатида.
    • Касаллик олиб кетган икки қурбон ҳақида қайғуриб, уларнинг яқинларига ва қариндошларига таъзия билдирдилар.
    • Вазият қўлдан чиқиб кетса, унинг оқибатлари нақадар аянчли бўлишини ҳаммага эслатдилар. Бу масалани ҳал қилишда халқ онги, сабри, мустаҳкам интизоми ва масъулияти қуролимиз бўлиши кераклигини белгилаб бердилар.
    Қисқача айтганда, ҳамма куч, маблағ, амаллар ва воситалар эпидемия тарқалиши билан курашишга бағишланиши керак.

    Бу чоралар халқ учун, унинг соғлиғи, қолаверса, ҳаёти учун қилиняпти. Шунинг учун халқимиз ҳам бу масалага тафаккур ила, интизомли ва масъулиятли ёндашиши зарур бўлади. Табиийки, давлат бу борада қаттиққўл бўлишдан бошқа чораси йўқ. Буни ҳаммамиз тушунишимиз зарур.

    Пандемия бошланганида юртбошимизнинг ҳар қанча моддий йўқотишлар эвазига бўлса ҳам бу касалликка битта ҳам қурбон бермаслик йўлини танлаганлари мени таъсирлантирган эди. Ўзи жуда бадавлат мамлакат бўлмасак-да, Президент ҳар қандай иқтисодий манфаатлардан ягона ватандошимиз ҳаётини юқори қўйишлари мени шу юрт фуқароси сифатида ҳам қувонтирди, ҳам фахрлантирди.

    Негаки, жуда бой мамлакатлар раҳбарлари, жумладан, Италия, Испания туристларни чўчитиб юбормаслик учун, АҚШ капитал бозорларидаги ҳолат барқарорлигини бузмаслик учун узоқ муддат бундай журъат кўрсата олишмади. Буюк Британия ҳукумати эса, ҳаттоки қандайдир вақт, майли касал бўлсак, бўламиз, иш тўхтамасин йўсинида ҳаракат қилиб, аҳвол мутлақо оғирлашгандагина карантин татбиқ қила бошлади.

    Натижада, маълумки, бу мамлакатларда ҳозирда юзлаб, минглаб, ўн минглаб қурбонлар бериляпти, улар дунёда касаллик тарқалган мамлакатлар орасида етакчи ўринда туриб, Британияда ҳатто валиаҳд шаҳзода ва бош вазир ҳам шу дардга чалинган.

    Мана эндигина аён бўляптики, бу касалликдан илк нишона пайдо бўлган заҳоти карантинга киргизиб, жон-жаҳд ила курашиш иқтисодий жиҳатдан ҳам аслида энг тўғри қадам бўлар экан.

    Мен бу хулосага, яқинда Ведомости журналида чоп этилган таниқли иқтисодчи Гуриевнинг «ВВП или жизнь людей» (ЯИМ ёхуд инсонлар ҳаёти) деган мақоласини ўқиб келдим. Унда, хусусан, Америка мисолида, карантин қилиб бу дард билан кескин курашиш натижасида рўёбга келадиган потенциал иқтисодий йўқотишлар, бу дард билан курашмаслик оқибатида вужудга келадиган иқтисодий йўқотишлардан қарийб 30—35 маротаба кам бўлиши содда ҳисоблар билан исботлаб берилган.

    Тадбиркорлик тажрибамдан шу нарсани ўргандимки, ҳалол, инсонпарвар ва одамгарчилик нуқтаи назаридан қилинган ҳамма амал аслида бизнес ва иқтисод учун фойдали, акси эса доим зарар келтирарди. Бу мақола эса шу коронавирус мисолида бу тажрибавий хулосани илмий тасдиқлаб беради.

    Яъни карантиннинг биринчи кунларидаёқ касаллик тарқалишига қарши сафарбарлик бу нафақат халқпарварлик нуқтаи назаридан, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам ягона тўғри қадам эди.

    Кеча эса шу йўлда иккинчи муҳим қадам босилди.

    Юқорида айтганимиздек, бу вабо иқтисодий талофат демакдир, унинг асоратларини ҳаммамиз кўриб турибмиз. Корхоналар фаолияти тўхтаган, транспорт, туризм, савдо, ишлаб чиқариш, ҳамма соҳага таъсир кўрсатиб турибди. Бунинг барчаси ортида одамларимиз, уларнинг иқтисодий манфаатлари, ойлик ва бошқа даромадлари турибди. Бу шароит бошқалардан кўра айни кам даромадли оилалар рўзғорига катта зарба бўлиб тушади, ички бозоримизда истеъмол ва аҳолининг сотиб олиш қувватини туширади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президентимизнинг пандемия шароитида қабул қилган иккинчи фармони худди шу асоратларни давлат маблағи ҳисобига енгиллаштиришга бағишланган. Фармонда кам даромадли табақаларни ижтимоий ҳимоялаш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш чоралари ўз аксини топди.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев коронавирус пандемияси шароитида аҳоли, иқтисодиёт ва тадбиркор субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича фармонни имзолади

    Мен бу ерда шу иккала йўналиш аслида бир эканини ва у пировардида халқнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилганлигини кўрсатиб бермоқчиман.

    Ижтимоий ҳимоя чоралари ўз-ўзидан шу ҳодиса натижасида биринчи зарбани ўзига олган кам таъминланган фуқароларимизга давлат томонидан кафолатланган иқтисодий кўмак чораларини кенгайтириб ва чуқурлаштириб беради.

    Шу ўринда мен тадбиркорларга берилаётган кўмак ҳақида батафсилроқ тўхталиб ўтмоқчиман.

    Бу чоралар ҳам халқ манфаати, жумладан худди ана шу кам таъминланган аҳоли қатламлари манфаатига хизмат қилади.

    Солиқ ислоҳотлари муҳокама бўлаётган пайтда шу нарса аён бўлдики, аҳолимизнинг ишга лаёқатли қисмининг учдан иккиси ҳатто даромаддан солиқ тўлаш рўйхатидан ўтмаган экан. Бу дегани — бу халойиқ даромад топмайди, дегани эмас, балки улар расман қайд этилмаган бўлса-да, ҳар соҳада кундалик тирикчилик топиш билан машғул эдилар. Ушбу паллада фавқулодда тўхташлар оқибатида, бошқалардан кўра айни шу инсонлар энг катта талофат кўрибгина қолмай, уларнинг манфаатлари энг кам ижтимоий ҳимояланган.

    Маълумки, бу гуруҳнинг даромадлари манбаси бу якка ҳолдаги бизнес ва кичик ҳажмли корхоналар фаолиятидир. Янги Фармоннинг салмоқли қисми худди ана шу табақаларни ҳимоялашга бағишланди. Унда якка тартибдаги тадбиркорлик, ҳунарманд, касаначи, уй меҳнати билан машғул инсонлар, кичик бизнес, айниқса ҳозирги шароитда фаолияти тўхтаб қолган корхоналарга энг катта енгилликлар яратилди. Шу каби корхоналарга ҳамда оддий фуқароларнинг банклар олдидаги ўнлаб триллион қарзлари бўйича катта юмшатишлар берилди.

    Кейинги тоифа — бу туризм соҳаси. Охирги йиллар давлатимиз саъй-ҳаракатлари ила туризм ривожланишига катта туртки берилганди. 80 дан ортиқ мамлакат фуқароларига мамлакатимизга визасиз кириш тартиби ўрнатилиб, яна талайгина мамлакат сайёҳлари учун онлайн виза каби кулай шароитлар яратилди. Бундан ташқари, давлат ўз ресурслари билан меҳмонхоналар қурилишига киришган тадбиркорларга ҳатто улар ҳисобига маълум маблағлар ажратди. Давлатнинг бу чақириғига лаббай деб чиққан тадбиркорлар кўплаб меҳмонхоналарни тез орада ишга туширдилар, яна юзлаб меҳмонхоналар қурилиш ва лойиҳа поғонасида эди.

    Мавжуд шароитлар худди шу соҳа тадбиркорларига ҳаммадан катта зарба берди. Сабаби, саёҳатлар мутлақо тўхтади. Бу шароитда давлат бу соҳага яратган шароитлар, албатта, жуда долзарб ва ўринли. Бу кунлар ва синовлар ўтиб кетади, лекин биз натижада келажакда юртимизда кўпдан-кўп ишчи ўринлар барпо қилиб, кўплаб қатнашчиларга эга, рақобатбардош, валюта тушумини салмоқли ошириш қобилиятига эга бўлган бутун бир аксари нодавлат соҳани сақлаб қолишимиз жуда зарур. Бунда оддий халқ келажагига катта фойда бор.

    Энди аҳоли истеъмоли учун зарур 20дан ортиқ озиқ-овқат ва бошқа истеъмол молларига акциз ва бож тўловларининг нолга туширилганига келсак, бу аниқ ва бевосита истеъмолчилар, яъни халқ манфаати учун қўйилган қадам. Мен буни саҳифаларимда ва мақолаларимда кўп қайтарар эдим, ҳар қандай бож тўловлар бизнес устидаги эмас, балки истеъмолчи устидаги юк эканлигини. Ушбу Фармон билан Президентимиз худди ана шу юкни аҳолига яна бир бор давлат ҳисобидан енгиллаштириб бердилар.

    Натижада, янги Фармон билан аввалги эълон қилинган 10 триллион сўм устига яна 20 триллион сўмдан ортиқ маблағни қийинчилик бошидан кечираётган халқимиз фойдасига қайта тақсимлаб берилди.

    Селектор давом этарди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шу жойидан бу йиғилиш менга ҳақиқий катта корпорациянинг жуда жадал ва унумли бизнес жараёнини эслата бошлади.

    Агар мажлиснинг аввалги қисми давлат томонидан бериладиган ресурсларга бағишланган бўлса, бу қисми тўла-тўкис шу ресурсларни унумли жорий ва назорат этишга бағишланди.

    Мени бу жараёнда, айниқса, берилаётган ёрдам аҳолига ва тадбиркорларга етиб бориш тизими, тадбиркорлар билан жойларда олиб борилаётган ишларнинг изчиллигини ошириш янги механизмларининг муҳокамаси жуда қизиқтирди.

    Шу ўринда видеоселектор мажлисида бир тажриба муҳокамасини кузатиб, ўзим учун карантин сабабли жамиятимиз рақамлашган иқтисодиётга яна-да дадил қадам босиб ўтиб кетса, ажаб эмас, деб ўйладим.

    Боёвут ҳамда Тўрақўрғон туманларида бош вазир ўринбосари Жамшид Анварович Қўчқоров бошчилигида ажиб бир тажриба бошланди. Telegram-бот тизимида туман тадбиркорлари автоматик рўйхатдан давлат ҳокимиятига бўлган барча савол, муаммо ва таклифлари билан мурожаат қилишлари мумкин. Бунда тадбиркорлар рўйхат рақамлари бўйича туман тўрт сектор раҳбарларига автоматик тақсимланади. Ҳар бир тадбиркор учун шу сектор раҳбари оталиққа олинган каби шахсан жавобгар бўлиб, саволига ўз вақтида жавоб бериши, масалани ҳал қилиб, таклифни кўриб чиқиш тизими яратилади. Ҳамма амалларнинг рақамли изи бўлиб, марказдан бу содда назоратга олиниши таъминланади. Яъни, энди бечора тадбиркор бировнинг қабулига келиб, расмиятчилик ва ҳар хил сансоларлик ва кечиктирилишга йўлиқмайди. Назаримда, тажриба яхши ўтяпти ва давлатимиз Раҳбари бу тизимни зудлик билан мамлакатимиз барча вилоят ва туманларида татбиқ этилишини топширдилар.

    Бу худди ёрдам маблағларини тадбиркорлик дарахтини суғоришга қиёсласак, бу чора худди суғорилаётган дарахтнинг тагини чопиқ қилиб ёрдам дарахт илдизларига етишини таъминлаш, деса бўлади. Ана энди бу дарахтнинг соғлом шохлари — яъни салоҳиятли тадбиркорлар бу ёрдам эвазига ўсиб, кўкариб, ватанга ҳосил беришларига умид боғласа бўлади.

    Мажлисда қатор вилоятлар, халқ хўжалиги соҳалари, ташқи иқтисодиёт ва инвестициялар соҳаларидаги аҳвол кенг равишда кўриб чиқилиб, муҳокама қилинди.

    Менинг назаримда, муҳокамаларнинг аксариятида жуда жадал, асосий масалаларга тўла ва тўғри урғу ҳамда эътибор берилиб утди.

    Бир вақтлар давлат арбобларининг мажлисларига келиб қолиб, зерикиб, шу мажлисларда қанча вақт бекор ўтади, деб хаёл қилардим. Кечаги видеоселекторда эса, аксинча, биз ишбилармонлар масалаларни муҳокама қилишда шу видеоселектордан анча сабоқ олишимиз мумкин экан, деб тушундим.

    Биз тадбиркорларга муҳим топшириқ бўлди. Ушбу мушкул вазиятда сабр ва ҳалоллик ила фаолият кўрсатиб, халқнинг оғирини енгил қилиш ва нарх-наво масалаларида халққа кўмакчи бўлиш ҳамда имкон қадар истеъмолчиларнинг узоғини яқин қилиш масалалари қўйилди.

    Халқимизда қарс икки қўлдан чиқади деган нақл бор. Давлат тадбиркорлар ва аҳолига юзланиб, шунча қадам босганида, биз тадбиркорлар ҳам давлат ва халқимизга қараб баҳоли қудрат одимлашимиз керак. Бу қийин шароитдан, аминманки, чиқиб кетамиз, лекин ечим бирдамлигимизда».

    Мавзуга доир: 

    • Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши курашда интизом, сабр-тоқат ва масъулият кўрсатишни сўраб, халққа мурожаат қилди
    • Шавкат Мирзиёев карантин даврида уйда ривожлантириш мумкин бўлган фаолият турлари қўллаб-қувватланишини маълум қилди
    • Шавкат Мирзиёев қўлни кўксига қўйиб саломлашиш урфини янада мустаҳкамлаш давр тақозоси эканини таъкидлади

    05.04.2020, 11:40   Изоҳ (0)   51723
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ДХХ Афғонистонда қийин аҳволга тушиб қолган ўнлаб ватандошларни Ўзбекистонга қайтаргани маълум қилинди

    05.04.2020, 11:19

    ДХХ Ўзбекистон ҳудудидаги икки терактнинг олдини олгани маълум қилинди

    05.04.2020, 10:41

    Нью-Йоркда икки ўзбек коронавирусдан вафот этди

    05.04.2020, 09:25

    Ўзбекистонда фуқароларни «прописка»га олиш тизимида жиддий ўзгаришлар кутилмоқда

    05.04.2020, 09:20

    Ўзбекистонда 6 апрелдан мототранспорт ва велосипедда ҳаракатланиш чекланади

    05.04.2020, 08:08

    Ўзбекистонда рухсатномасиз ҳаракатланаётган автомобиллар карантин охиригача жарима майдончасига жойлаштирилади

    05.04.2020, 08:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамдаги тўфонда 5 киши ҳалок бўлиб, 2 киши бедарак йўқолди

    Дунё | 15 июн, 23:34

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария” “Окленд Сити” дарвозасига жавобсиз 10 та гол урди

    Спорт | 15 июн, 23:24

    “Ўзим ҳам хавотирдаман” — профессор Зарифбой Ибодуллаев руҳий беморлар билан бўлаётган аянчли ҳолатлар ҳақида

    Ўзбекистон | 15 июн, 22:42

    Суперлига. “Насаф” ва “Динамо”дан ғалаба, “Сурхон” — “Нефтчи” баҳсида ҳисоб очилмади

    Спорт | 15 июн, 22:14

    Қозон ва Нижнекамск аэропортлари дрон ҳужуми хавфи сабабли вақтинча ёпилди

    Дунё | 15 июн, 21:56

    Туркияда ҳаво шари қулаб тушди

    Дунё | 15 июн, 21:25

    АҚШда мамлакат бўйлаб 2 мингга яқин жойда намойиш ўтказилди

    Дунё | 15 июн, 20:53

    Исроил ҳарбийлари ёрдам марказларида яна 23 нафар фаластинликни ўлдирди

    Дунё | 15 июн, 20:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.