Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати идоралари томонидан 2018 ва 2019 йилларда хорижий махсус хизматлар билан ҳамкорликда тўққизта террорчилик ҳаракатининг олди олинган. Бу ҳақда ДХХ вакиллари «Дарё»га маълум қилди.
Маълум қилишларича, олди олинган терактлардан иккитаси Ўзбекистонда, еттитаси МДҲ мамлакатлари ҳудудида амалга оширилиши режалаштирилган бўлган. Ушбу ҳолатлар айнан қачон, қаерларда аниқланганига аниқлик киритилмаган.
Шунингдек, ДХХ томонидан 625 килограммдан ортиқ гиёҳванд моддалар мусодара қилинган, 500 дан ортиқ коррупция билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилган. Ўзбекистон ҳудудидан ноқонуний олиб ўтилган қарийб 97,7 миллиард сўмлик товар-моддий бойликлар мусодара қилинган.
Маълумот учун, 5 апрель Ўзбекистонда Давлат хавфсизлик хизмати куни сифатида нишонланади.
Изоҳ (0)