Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 4 апрелдаги йиғилишида бир қатор қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.
Унга кўра, 6 апрель соат 6:00 дан эътиборан Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиш карантин даврида вақтинча чекланади.
«Бунда фақатгина ҳаётий зарур эҳтиёжлар — озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади», — дейилади Республика махсус комиссияси ахборотида.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида «ўзини яккалаш» тартиби 6 апрелдан мажбурий жорий этилади
- Ўзбекистонда 6 апрелдан бошлаб тана ҳарорати 37 даража ва ундан юқори бўлганлар бозор ва супермаркетларга киритилмайди
- Ўзбекистонда рухсатномасиз ҳаракатланаётган автомобиллар карантин охиригача жарима майдончасига жойлаштирилади
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)