Бразилиялик футбол афсоналаридан бири Кака «Ювентус» форварди Криштиану Роналду ҳамда «Барселона» вакили Лионель Месси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Фото: Gool FM

«Криштиану билан бирга тўп тепганман. Ҳақиқатан ҳам ажойиб футболчи, аммо мен Мессини танлайман. У ҳақиқий даҳо, туғма истеъдод. Лео қойилмақом ўйин кўрсатмоқда.

Роналду — машина. У шунчаки кучли бўлибгина қолмай тезкор ҳамдир. Унда метин менталитет бор. Криш ҳар доим ғалаба қозонишни ва энг яхши бўлишни хоҳлайди. Бу эса одамни ҳайратлантиради.

Спорт тарихида Месси ва Роналду энг кучли бешликдан ўрин олади. Уларнинг ўйинларини кузатиш эса бизнинг бахтимиз борлигидан, омадимиз кулганидан далолат беради», — дейди Кака.

Маълумот учун, Кака 2009—2013 йилларда «Реал» сафида Роналду билан бирга тўп тепган. Бразилиялик профессионал футболчилик фаолиятини 2017 йилда якунлаган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!