Баҳор фаслида Деҳқонободда қор ёғди. Бу ҳақда «Дарё»га туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, жорий йилнинг 1 апрель куни Деҳқонободда тўрт фасл ҳавоси кузатилган.
«1 апрель куни туманимизнинг бир томонида қор ёғган бўлса, яна бир томонида ёмғир, бир томонида эса булутли ҳаво, яна бир чеккасида баҳордан дарак бўлган тоғ лоласини кўрдим. Деҳқонободда бир вақтнинг ўзида тўрт фаслни кузатиш мумкин», — дейди туман халқ таълими бўлими мудири Ўктам Тошбоев.
Маълум қилинишича, қор туманнинг Ойбек ва Дуоб қишлоқларида ёққан.
Изоҳ (0)