Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева коронавирусга тест топширди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Таъкидланишича, Танзила Норбоевадан ташқари сенаторлар, шунингдек, Сенат девони ходимлари ҳам тест топширган. Натижа салбий чиққан — Сенатда коронавирус аниқланмаган.
Маълумотларга кўра, Сенатнинг йиғилишлари вақтинча тўхтатилиб, мажлислар видеоалоқа тарзида ўтказилади (3-ялпи мажлисдаги каби).
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)