Қозоғистоннинг «Хабар 24» телеканали журналисти Марк Брюшко жонли эфирда севган қизи Юлиянинг қўлини сўради. Журналист Нур-Султон шаҳридаги блокпостлардан бири ёнидан репортаж тайёрлаётганида Юлияга мурожаат қилган.

Фото: «Хабар 24»

Репортёр ўз лавҳаси охирида коронавирус пандемияси туфайли жорий қилинган карантин оқибатида шаҳарлараро транспорт қатновлари тўхтатилгани боис бошқа шаҳарда яшайдиган ҳамкасбининг қўлини сўрашга улгурмагани ҳақида сўзлаб берган.

Брюшко эфирда узук солинган қутини олиб, Юлиядан унга турмушга чиқишни сўраган.

«Биз сен билан яқин орада кўриша олмаймиз, лекин сен туйғуларим жиддийлигини билишингни хоҳлайман. Жавобингни кутиб қоламан», — дейди Брюшко.

Айтишларича, Юлия Маркка турмушга чиқишга розилик билдирган.