Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасидаги жанг бекор қилинди. Бу ҳақда россиялик яккурашчи Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.
Нурмагомедов ва Фергюсон ўртасидаги жанг 18 апрель куни UFC 249 кечасида бўлиб ўтиши керак эди. Аввалроқ жанг бекор бўлиши ҳақида хабарлар тарқалган, бироқ UFC президенти Дэйна Уайт жанг 18 апрель куни бўлиб ўтишини маълум қилганди.
Шу тариқа Тони ва Ҳабиб ўртасидаги жанг бешинчи марта бекор қилинди. Бунга қадар мазкур спортчилар ўртасидаги қарама-қаршилик тўрт бор бекор қилинганди.
«Карантин вақтида уйда ўтириб, одамларнинг менинг жангим борасидаги реакциясини кузатяпман. Шундай бўляптики, бутун олам карантинда ўтириши керак, барча мамлакатлар ҳукумати ва машҳур шахслар одамларни қутқариб қолиш учун қоидаларга амал қилиш кераклигини айтиб турган вақтда Ҳабиб барча мажбуриятлардан холи ва жанг ўтказилиши учун ўз жонини хатарга қўйиб дунё бўйлаб парвоз қилиши керакми?
Барчасини тушунаман ва жангнинг бекор бўлгани мени сиздан кам хафа қилмади. Мен буларни назорат қилиш қудратига эга эмасман. Жаҳоннинг улкан давлатлари ва йирик компаниялар бўлаётган воқелардан сўнг карахт аҳволга тушган, вазият ҳар куни кутилмаганда ўзгармоқда. Бироқ Ҳабиб барибир жанг қилиши керак — шундай бўляптими? Ўзингизни асранг ва ўзингизни менинг ўрнимга қўйиб кўринг», — дейди Нурмагомедов.
https://www.instagram.com/p/B-cwOyOqml3/
Изоҳ (0)