«Бавария» клуби ва Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо коронавирусга қарши курашга ўз ҳиссасини қўшди.
Бразилиялик футболчи Рио-де-Жанейрога 20 тонна гуманитар ёрдам юборган. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена воситалари жойланган пакетлар Риодаги ёрдамга муҳтожларга тарқатилади.
«Бошқаларга ёрдам бера оладиган даражада эканим учун яратганга раҳматлар айтаман. Муҳтожларга ёрдам бериш — тўкин ҳаёт негизи ҳисобланади ва бунга барча ўз ҳиссасини қўшиши керак», — дейди Коутиньо.
Бразилияда 1 апрель ҳолатига коронавирус юқтириб олганлар сони 6 минг нафарга яқинлашиб қолди. 206 киши вирус туфайли вафот этган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)