Футбол бўйича Тожикистон чемпионатининг 2020 йилги мавсуми 5 апрель, якшанба куни бошланади.
Тожикистон футбол федерацияси чемпионат биринчи давра тақвимини эълон қилди. Ўнта клуб иштирокидаги мусобақа уч даврага бўлинган ҳолда ўтказилади.
4 апрель куни мамлакат Суперкубоги учрашуви бўлиб ўтади. Унда «Истиқлол» ва «Хўжанд» жамоалари ўзаро баҳс юритади.
Қайд этилишича, олий дивизион клублари жорий мавсум 42 нафар легионерни рўйхатдан ўтказган.
Тожикистонда коронавирус юқтириб олиш ҳолати ҳозирча қайд этилмаган. Пандемия туфайли бутун дунёдаги деярли барча мусобақалар, хусусан, Ўзбекистон Суперлигаси ҳам тўхтатиб қўйилган. Европада фақатгина Беларус чемпионати давом этмоқда.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)