«Барселона» клуби ёзги трансфер ойнасида ҳимоячи Самюуэль Умтитини сотиб юборишга тайёр, дея хабар қилмоқда Mundo Deportivo.
Франциялик футболчи хизматларига Лондоннинг икки клуби — «Челси» ва «Арсенал»дан қизиқиш бор. Умтити узоқ вақтдан буён «канонирлар» нишонида бўлиб келади. Футболчининг ўзи эса «Челси» сафига ўтишга қарши эмас.
Умуман олганда, 26 ёшли марказий ҳимоячи «Барселона»да қолишни мақсад қилган, бироқ Чемпионлар Лигасида ҳаракат қиладиган бошқа клубдан таклиф тушса, ўйлаб кўришга тайёр. Шу сабаб Умтитига «Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед»дан кўра «Челси» варианти маъқул келмоқда.
Мавзуга доир: «Барселона» ёзда 8 нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)