АҚШ ҳукуматининг Халқаро ривожланиш бўйича агентлиги (USAID) Ўзбекистонга COVID-19 коронавирусига қарши курашда қўшимча кўмак берилишини эълон қилди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ахборот хизмати хабар берган.
АҚШ давлат котиби Майкл Помпео 26 март куни COVID-19 коронавируси пандемиясига қарши курашаётган 64 та мамлакатга ҳукумат томонидан 274 миллион доллар ажратилиши ва ушбу маблағ эвазига фавқулодда зарур буюмлар, тиббиёт жиҳозлари ва гуманитар ёрдам жўнатилишини маълум қилганди.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистонлик таниқли санъаткорлар коронавирусга қарши курашишга 350 млн сўмдан кўпроқ маблағ ажратди
- Алишер Усмонов «Меҳр-шафқат ва саломатлик» фондига 20 млн доллар ажратди
- ХХРдан келтирилган ҳарбий гуманитар ёрдам — тиббиёт буюмлари қабул қилиб олинди (фото)
- Отабек Шукуров карантин вақтида муҳтож оилаларга ёрдам бериш учун 100 млн сўм хайрия қилди
- Отабек Умаров Ўзбекистонга ижтимоий ёрдам жўнатган БАА ҳукуматига миннатдорлик билдирди
USAID катта ҳажмдаги тестлаш лаборатория тизимлари, тиббиёт муассасаларида инфекцияни назорат ва профилактика қилиш, эпидемик назоратни яхшилаш, COVID-19 билан касалланганларни тезкор аниқлаш, беморлар ҳисобини юритиш, вирус ҳақидаги ёлғон ахборотлар тарқалишига қарши курашишга давлат ҳамда тиббиёт муассасаларини жалб қилиш ишларига маблағ ажратади.
Қўшма Штатлар бошқа донор ташкилотларни ҳам COVID-19 га қарши жаҳон миқёсидаги курашга ўз ҳиссасини қўшишга чақиради, дейилган элчихона ахборотида.
Мавзуга доир:
Аввал супермаркетда картошка билан нонни битта саватга солиб, ўзбекларга соғлиқ тилаган АҚШ элчиси муҳокамаларга сабаб бўлгани, АҚШнинг Ўзбекистонга коронавирусга қарши кураш учун шахсий ҳимоя воситаларининг 2-партиясини топширгани ҳақида хабарлар берилган.