Ака-ука Аҳмедовлар Наманган шаҳридаги бир нечта муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

«Дарё»

Актёр Ёқуб Аҳмедов ва «Навбаҳор» клуби футболчиси Азим Аҳмедов бошчилигида кам таъминланган, ногиронлари бор хонадонларга ун, гўшт, ёғ, макарон ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Ака-укалар Наманган шаҳридаги етти маҳаллада бўлиб, ногиронлари бор 50 та хонадонни йўқлади.

Аҳмедовлар оиласининг яна бир вакили Одил Аҳмедов аввалроқ Хитойга жўнаб кетгани ҳақида хабар берилганди.

«Дарё»

«Дарё»

«Дарё»

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!