Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ихтиёрий равишда ўз иш ҳақларининг бир қисмини «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига ўтказди.

«Бугунги кунда бутун дунё ҳамжамияти коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида муҳим чоралар кўрмоқда.

Айни пайтда мамлакатимиздаги барча соҳа вакиллари мазкур пандемияга қарши курашишда фаол иштирок этмоқда. Айниқса, халқимизга хос меҳр-мурувват, саховат каби хислатлар янада кўпроқ намоён бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ихтиёрий равишда ўз иш ҳақларининг бир қисмини «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб берди», — дейилади пресс-релизда.

Фонд маблағлари дори-дармон, тиббий анжомлар, дезинфекция, шахсий гигиена воситалари ва коронавирусга қарши курашдаги бошқа чораларни молиялаштириш, тиббиёт ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилади.