31 март, сешанба куни, Каспий денгизи жануби-ғарбий қисми устидаги жанубий циклон Ўзбекистон ҳудудига силжиб, булутлилик ортади ва республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет». Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.
1 апрель, чоршанба куни, Кавказдан совуқ антициклон кириши билан мамлакат ҳудудининг катта қисмида ёмғирли об-ҳаво сақланиб туради, фақат республиканинг шимолий ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди. Кундузи ҳарорат пасайиб, 13-18 даража илиқни ташкил қилади.
2 апрель, пайшанба куни, тунда ва эрталаб Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида об-ҳаво нобарқарор бўлиб туради, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ҳарорат 5-10 даража бўлади, кундузи бироз кўтарилиб, 15-20 даражани ташкил қилади.
3 апрель, жума куни, республиканинг катта қисмида об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда, фақат шимолий туманларда, Қозоғистон ҳудудидан совуқ ҳаво оқими кириши натижасида айрим жойларда, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат мамлакатнинг катта қисмида кечаси 7-12 даража бўлади, кундузи 20-25 даражагача кўтарилади, шимолда ёмғир ёғиб, ҳарорат 15-20 даражани ташкил қилади.
4 апрель, шанба куни, об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат аввалгидек сақланиб, шу кун учун хос бўлган иқлимий меъёрдан бироз юқори бўлади.
Изоҳ (0)