28 март, шанба куни, Наманган вилояти Норин туманида яшовчи 36 ёшли Ж.М. карантинга олинган бўлса-да, карантин жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетганлиги аниқланди.
ИИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси (эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш)га кўра, маъмурий жавобгарликка тортилди.
Ушбу моддада белгиланган ҳаракатларни содир этиганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача (27 март ҳолатига кўра, 1 миллион 115 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Аввалроқ Қашқадарёда карантин қоидаларини бузган икки чойхоначи ва бир «қочоқ» жаримага тортилгани, карантиндан қочган бухороликка нисбатан жиноят иши қўзғатилгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)