УЕФА ташкилоти Европа миллий чемионатларида мавсумни август ойида якунламоқчи ва келаси мавсум вақтини қисқартириш истагида.
The Times нашрининг хабар қилишича, УЕФА фавқулодда вазиятлар бўйича ишчи гуруҳ ташкил қилган. Ушбу гуруҳ коронавирус пандемияси вақтида тақвимни ўзгартириш ва уни вазиятга мослаш билан шуғулланмоқда. Лигаларни август ойида якунлаш пандемия таъсирини минималлаштириши тахмин қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Европанинг деярли барча чемпионатлари коронавирус сабаб тўхтаб қолган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)