Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Карим Бензема ўзини Франция терма жамоаси ва «Челси» форварди Оливье Жиру билан солиштирди.
«Келинг бу мавзуни бутунлай ёпамиз. «Formula-1»ни картинг билан адаштирманг. Бу юмшоқ қилиб айтганда. Келинг давом этамиз. Айтганча, «Formula-1» — бу мен.
Бошқа у ҳақда гапиришни истайман. Қандай гол уришни хоҳласа ураверсин, истаган совринини юцин...», — дейди Бензема дўсти билан Instagram’даги суҳбатда.
Карим терма жамоа сафида 81 ўйин ўтказиб, 27 та голга муаллиф бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилдан буён Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Бенземани терма жамоа сафига жалб қилмайди. Ўйинчи Матьо Вальбуэнанинг билан бўлган баҳсли вазиятдан кейин терма жамоадан «бадарға» қилинган. Ўз навбатида Жиру 2018 йили Франция терма жамоаси билан Жаҳон чемпионлигини қўлга киритганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)