Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Лука Йович яна бир Лондон жамоасининг қизиқишига сабаб бўлмоқда.
Аввалроқ футболчига «Челси» ва «Тоттенҳэм» бефарқ эмаслиги хабар қилинганди. Улар қаторига «Арсенал» ҳам қўшилган. Шунингдек, сербиялик иқтидор эгасига «Наполи» ва «Милан»дан ҳам қизиқиш бор.
Мадридилклар Йовични 2019 йилнинг ёзида «Айнтрахт»дан 60 миллион евро эвазига сотиб олганди. Бироқ Лука янги жамоасининг асосий таркибидан ўрин ола билмади.
22 ёшли футболчи жорий мавсум «Реал» сафида 15 ўйинда иштирок этиб, иккита гол ва икки самарали узатмага муаллиф бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)