Англия терма жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн «уч шерлар» тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиш истагида эканини маълум қилди.
— Сен Англия терма жамоаси сафида 32 та гол ургансан, Уэйн Руни эса — 53 та. Рекордни янгилашга ҳаракат қиласанми?
— Ҳозирги вазиятни инобатга олган ҳолда, агар ушбу рекордни янгилай олмасам ҳафсалам пир бўлади. Мен ўзига ишонган йигитман.
Агар кейинги беш ёки ўн йил мобайнида Англия терма жамоасидаги фаолиятимни давом эттирсам, шубҳасиз, бу рекордни қайд этиш мақсадимга айланади. Ишончим комил, агар формамни сақлаб қолсам ва жароҳатларсиз ўйнасам, у ҳолда бу рекордни янгилай оламан, — дейди Кейн Жейми Реднапп билан бўлган суҳбатда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)