ПСЖнинг аргентиналик ярим ҳимоячиси Анхель ди Мария коронавирус пандемияси ҳақида фикрлари билан бўлишди.
32 ёшли футболчининг сўзларига кўра, унинг оиласи карантин қоидаларига тўла риоя этмоқда.
«Айни дамда қандайдир ақл бовар қилмас нарсаларни бошдан ўтказмоқдамиз. Ҳеч нарса қилмасликка ва уйда қолишга ҳаракат қиляпмиз. Касалланишни ва бу орқали ўз фарзандларимизга ҳам зарар келтиришни хоҳламаймиз. Дўконга тез-тез чиқиб турибман. Одамлар бир-бирини ҳурмат қилган ҳолда тутмоқда. Рафиқам атиги бир марта кўчага чиқди, холос. Ҳозир ҳамма кўчага чиқишдан қўрқяпти. Гувоҳ бўлаётганларимиз ҳам бизни қўрқитмоқда», — дея Анхелнинг сўзларини келтирмоқда FOX Sports.Маълумот учун, бутун дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 678 720 кишига етган, улардан 145 мингдан ортиғи соғайган. Касалликдан 30 848 киши вафот этди.
Ўзбекистонда 29 март Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатига 133 кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг икки нафари вафот этган, етти нафари соғайган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)