«Милан» клуби ярим ҳимоячи Лукас Пакетани ПСЖ футболчиси Леандро Паредесга алмашмоқчи, дея хабар қилмоқда Tuttosport.
Ҳар икки футболчи деярли бир хил нархга эга. Transfermarkt маълумотларига кўра, Пакетанинг нархи 28 миллион еврога тенг, Парадес эса 25 миллионга баҳоланган.
22 ёшли америкалик футболчи жорий мавсум «Милан» сафида 19 ўйин ўтказиб битта самарали узатма амалга оширди. 25 ёшли Парадес эса парижликлар сафида 28 ўйин ўтказди. Унинг ҳисобида 1 гол ва битта самарали узатма бор.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)