Ўзбекистонда карантин эълон қилинган кундан бошлаб республикада ушбу қоидаларга амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 10 350 та ҳолат қайд қилинган, деб хабар бермоқда ИИВ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида – 1 731 та, Тошкент вилоятида – 867 та ҳолат, Жиззах вилоятида – 975 та, Бухоро вилоятида – 543 та, Самарқанд вилоятида – 1 179 та, Қашқадарё вилоятида – 546 та, Сурхондарё вилоятида – 678 та, Хоразм вилоятида – 167 та, Сирдарё вилоятида – 326 та, Фарғона вилоятида – 1 386 та, Навоий вилоятида – 206 та, Наманган вилоятида – 830 та, Андижон вилоятида – 576 та ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 340 та ҳолат аниқланган.
«Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда», – дейилади вазирлик ахборотида.Аввалроқ, Қашқадарёда фуқаро ун нархи ошгани ҳақидаги ноаниқ хабар билан вилоят ҳокимини чалғитишга урингани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)