«Брешия» клубининг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Сандро Тонали «Манчестер Сити» назарига тушди, деб ёзади Sky Sports.
Унинг хизматларига шахсан Пеп Гвардиоланинг ўзи қизиқиб қолган. Тонали айни дамда «янги Пирло» сифатида эътироф этилмоқда. «Шаҳарликлар» устози эса Тоналига жамоани тез орада тарк этадиган Фернандиньонинг ўринбосари сифатида қарамоқда.
«Сити» Тонали учун «Манчестер Юнайтед», «Интер», «Ювентус» ва ПСЖ клублари билан курашишига тўғри келади.
Тоналининг трансфери 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Футболчи жорий мавсум А Серия доирасида 23 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)