Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) яна уч ҳафтадан сўнг Токио мезбонлик қиладиган ёзги Олимпиада ўйинларининг янги муддатини эълон қилади.
Kyodo агентлигининг хабар қилишича, ХОҚ кўплаб спорт федерацияларининг илтимосини инобатга олган ҳолда ўйинларни ёзнинг жазирамасига қолдирмай, 2021 йилнинг баҳорида ўтказиш қарорига келиши ҳам мумкин.
24 март куни Япония бош вазири Синдзо Абэ ва ХОҚ раҳбари Томас Бах коронавирус сабаб Токио Олимпиадасини 2021 йилга кўчириш борасида келишувга эришгани хабар қилинганди. Шуниси аниқки, Олимпия ўйинлари 2021 йилнинг ёзидан кечикмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалига Токио—2020 мусобақаси 2020 йилнинг 24 июлидан 9 августга қадар бўлиб ўтиши режалаштирилганди.
Мавзуга доир:
- Расман: Коронавирус сабаб Токио—2020 Олимпиадаси 1 йилга кечиктирилди
- Канада Токио—2020 Олимпиадасига спортчиларини юборишдан бош тортди
- Олимпиада машъаласи ёқилди. Тадбир мухлисларсиз ўтказилди
- Коронавирус сабаб Ўзбекистонда халқаро тадбирлар ва спорт мусобақалари вақтинча тўхтатилди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)