«Барселона» футбол клуби коронавирус сабаб инқирозга қарши чораларни қўллашини маълум қилди.
Клуб барча ходимлар учун иш соатини қисқартирди ва шунга мос равишда маошлар ҳам камайтирилди.
«Барселона» қўллаётган чора меҳнат қонунчилигага мувофиқ ва мутаносиб. Бизнинг мақсад — клуб фаолиятини иложи борича тезроқ қайта тиклаш», — дейилади клуб баёнотида.
Бундан ташқари, пандемия вақтида «Барселона»га тегишли спорт объектлари Каталония соғлиқни сақлаш департаменти ихтиёрига топширилади.
27 март ҳолатига Испанияда коронавирусга йўлиққанлар сони 57,5 мингдан ошди. 4300 нафардан ортиқ киши вафот этган.
Изоҳ (0)