Бразилиянинг афсонавий «Маркана» стадиони очиқ осмон остидаги шифохонага айлантирилади. Бу ҳақда «Фламенго» клуби президенти Родолфо Ландим маълум қилди.
Стадион майдонида бир нечта ўринга эга вақтинчалик шифохона қад ростлайди.
Аввалроқ Бразилиядаги Сан-Паулудаги «Пакаэмбу» ўйингоҳида мана шундай касалхона қурилаётгани хабар қилинганди. Шунингдек, футбол бўйича 2014 йилги Жаҳон Чемпионатини қабул қилган деярли барча стадион майдонлари вақтинчалик касалхонага айлантирилиши айтилганди.
Мадриднинг «Реал» клуби стадиони «Сантьяго Бернабеу» эса коронавирусга қарши курашда керак бўладиган дори-дармон ва бошқа керакли буюмлар омборига айланади.Турли спорт компаниялари ва ташкилотлари томонидан жалб қилинган хайрия маблағлари ҳисобига сотиб олинган воситаларнинг барчаси «Бернабеу»да сақланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)