Амстердамнинг «Аякс» клуби 22 ёшли собиқ футболчиси Абдулҳақ Нури 2 йил-у 8 ойдан сўнг кома ҳолатидан чиқди. Бу ҳақда Algemeen Dagblad нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Нури эндиликда аравачага ўтира олиши мумкин. Шунингдек, таомларни мустақил равишда тановул қилишга ўтган.
Маълумот учун, асли келиб чиқиши марокашлик бўлган Абдулҳақ Нури 2017 йил 8 июнида мавсумолди йиғинлари доирасида Бременнинг «Вердер» клубига қарши баҳсда ҳушидан кетиб, майдонга йиқилганди. Кейинроқ шифокорлар футболчига миянинг оғир шикастланиши ташхисини қўйганди. Нур шундан бери кома ҳолатида эди.
Нури 1997 йил 2 апрелда Амстердамда туғилган. У «Аякс» тарбияланувчиси. Нидерландиянинг турли ёшдаги термалари сафида тўп сурган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)