UFC’нинг ярим оғир вазн тоифасидаги чемиони Жон Жонс (26-1-0, 10 КО) 26 март, пайшанба куни ҳибсга олинди. Бу ҳақда TMZ хабар бермоқда.
Спортчи машинани маст ҳолатда бошқаргани ва ёнида рухсатномаси бўлмаган қурол сақлагани учун ҳибсхонага олиб борилган.
Қайд этилишича, полицияга Албукерке шаҳрида (АҚШ, Ню-Мексико штати) отишма юз бергани ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига етиб келган полициячилар тўппонча ва ярим бўшаган алкоголли ичимлик шишасини топади.
Жонс эса тўппончадан ўқ узганини рад этган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)