«Ўзбекнефтгаз» АЖ UNG миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида 26 мартдан бошлаб Аи-92 маркали бензиннинг нархи 6200 сўмдан 6000 сўмга камайтирилишини хабар қилди.
Хабарга кўра, бошқа маркадаги бензин маҳсулотлари ва дизель ёқилғисининг нархлари ҳам босқичма-босқич камайтириб борилади.
«Ўзбекнефтгаз» аввало, истеъмолчиларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда, шунингдек, биржа савдоларида бензин сотиб олиш харажатлари камайгани муносабати билан бензиннинг нархини пасайтириб боради.
Нархлар масаласида шуни таъкидлаш керакки, «Ўзбекнефтгаз» ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали сотиладиган дизель ёқилғисининг нархи хорижий компаниялар томонидан сотиладиган дизель ёқилғиси нархидан 9 %, Аи-92 маркали бензин нархидан эса 16,6 % га арзон, дейилади «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)