«Ўзбекнефтгаз» компанияси қазиб олинаётган газни қайта ишлаш натижасида олинган олтингугуртни хорижга экспорт қилишни йўлга қўйди. Бу ҳақда компания томонидан хабар берилди.
Маълум қилинишича, бугунги кунда олтингугурт маҳсулотини экспорт қилиш бўйича дастлабки шартнома Буюк Британиянинг Commoditrade Limited компанияси билан имзоланган. Шартномага кўра, 100 минг тонна олтингугурт мазкур компанияга етказиб берилади.
Бундан ташқари, Покистоннинг International Business System компанияси билан ҳам экспорт бўйича шартнома имзоланган ҳамда 50 минг тонна олтингугурт экспорт қилишга келишилган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилннинг дастлабки икки ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 5,9 миллиард долларни ташкил этди. Ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 2,6 миллиард долларга (4,2 фоизга камайди) ва импорт ҳажми 3,2 миллард долларга (2,2 фоизга камайди) етди. Мазкур даврда Ўзбекистон бир миллиард долларлик олтин сотди.
Изоҳ (0)