Пандемия хавфи, албатта, ҳар бир инсонга энг биринчи ўринда соғлиқ энг катта бойлик эканини англашига имкон берган бўлса, ажаб эмас! Венс-cосметиcс бренди кўп йиллардан бери аёл ва эркакларнинг турли муаммоларида, хусусан, эркакларда жинсий ожизлик, аёлларда ҳайз муаммолари, аёл ва эркакларда семизлик, ҳуснбузар ва соч муаммоларида самарали ёрдам бериб келмоқда. Мақоламизда аввало аёллар, сўнг эркаклар муаммоларининг ечимлари бўйича сўз боради.

Аёллар муаммолари – барчасига ечим бор

Базида аёл бўлишнинг ўзи муаммоларга тўла деб ўйлаб қоласан, киши. Сабаби оддий. Гўзал бўлиб юришни энг кўп истовчи ким – аёл! Шириндан-шакар фарзандлари бўлишини энг хоҳловчи ким – у ҳам аёл! Айни истакларга тўсқинлик қилувчи бир қанча касалликларда Венс-cосметиcс бренди ўзининг бир қанча ечимлари билан аёлларимиз дардларига малҳам бўла олади.

Beauty Fatimah — оғриқли ҳайз муаммоларига ечим

Beauty Fatimah биологик фаол қўшимчаси қуйидаги муаммоларда ёрдам беради:

  • қуйи тазда қон айланишини яхшилаш;
  • оғриқли ҳайз;
  • эрта кечаётган климакс;
  • жинсий органларнинг яллиғланиши;
  • бепуштлик;
  • аёлнинг умумий аёллик нафосати.

Beauty Fatimah аёл танасига ижобий таъсир кўрсатади. Препарат аёлларга аёллик назокати ва қарама-қарши жинс (турмуш ўртоғига) бўлган либидони кучайишида ёрдам беради. Бу аёл танасининг умумий тонусини қўллаб-қувватлайди ва кучайтиради. Препарат аёл танасининг иш қобилиятини яхшилайди ва иммунитетни оширади. Шунингдек, у терининг ҳолатини яхшилайди ва ажинларни силлиқлайди. Препарат аёл қоматини яхши ҳолатда сақлашда ёрдам беради.

Minox 2 – Аёлларда тўкилган сочларнинг қайта тикланиш сири

MINOX 2 — аёллар учун лосьон-спрей таркибида аёллар учун энг маъқул барча моддалар тўйинмаси мавжуд. Сочларни тўкилишини камайиши ва тўкилган сочларнинг қайта ўсишига ёрдамлашиш учун тавсия этилади.

Ойдай юзга эга бўлишда кўмак — Biokonдан 3 таси 1 да ва Белоснежная кожа

Biokonдан 3 таси 1 да ювиниш воситаси ёғли теридан, ҳуснбузарлардан ва майда яллиғланишлардан халос бўлишга ёрдам беради. Ушбу ювиниш воситаси кундалик фойдаланиш учун қулай бўлиб, у юздаги пораларни осон тозалаш хусусиятига эга. Ушбу воситадан эрта билан ва кечки пайт ювинишда қўллаш орқали ҳамда ҳафтада бир марта маска усулида фойдаланиш мумкин.

Белоснежная кожа оқартирувчи креми эса терини ёрқинлаштирувчи ва ҳимоя қилувчи кучли таъсирли кундузги кремлар оиласининг замонавий ечимидир. Унинг таркибидаги доривор ўсимликлар ва C витамини терининг тўқ пигменти шакллантиришни олдини олади. Самарали ултрабинафша филтрлари (SPF-20) терини ултрабинафша нурларидан ҳимоя қилади ва терида ҳар хил тўқ доғлар ва сепкилларнинг пайдо бўлишини олдини олади. Ушбу оқартирувчи крем терининг қаришини ҳам олдини олади. Белоснежная кожа оқартирувчи кремини Biokonдан 3 таси 1 да ювиниш воситаси билан бирга қўллаш тавсия этилади.

Эркаклар муаммолари – биргаликда енгамиз

Эркакнинг ҳам жинсий ожизлик, каллик каби ўзига хос нозик касалликлари борки, кучли жинс вакиллари бу каби касалликларга дучор бўлганларида ечим топа олмай бироз довдираб қоладилар. Ҳатто, бу дардни бировларга айтиш ҳам улар учун оғир.

Жинсий заифлик муаммосими — Payong Ali бор!

Payong Ali биологик фаол қўшимчаси қуйидаги муаммоларда ёрдам беради:

— эркакларда жинсий заифлик;

— эркаклар бепуштлиги;

— руҳий тушкунлик;

— семириш;

— астения;

— иммунитетнинг пасайиши;

— суяклар мўртлиги;

— соч тўкилиши.

Препарат эркакларнинг урогенитал тизимига ажойиб шифобахш таъсир кўрсатади. Мутлақо барча эркаклар учун, ҳатто, профилактика мақсадида ҳам тавсия этилади.

Каллик муаммоси халқаро муаммо — Minox 5 / Minox 10 ни синаб кўринг

Андроген калликнинг асосий сабаблари гормонал бузилиш ҳисобланади: бу эркакларда тестостерон гормонлари билан боғлиқ бўлиб, бу ўз навбатида дигидротестероннинг ҳаддан ташқари кўп ишлаб чиқаришига таъсир қилади. ДҲТ (dihidrotestosteron) балоғат ёшидан бошлаб соч фолликулаларига таъсир қила бошлайди ва улар таъсирида ўрта ёшга қадар кўп эркаклар ўзларида соч тўкилишининг бир қанча белгилари намоён бўлганини сезишади.

Калликни даволашда Minox 5 / Minox 10 лосьонларидан профилактик фойдаланишни бошланг ва одатий шампунингиз ўрнига кофеин экстрактли Biokon шампунидан фойдаланинг. Ўз тажрибамга таянган ҳолда айта оламанки, натижасини биринчи маротаба ювганингиздан бошлаб ҳис қила бошлайсиз.

Энг яхши натижага сиз лосьондан 3-4 ой давомидаги қатъий режим асосида фойдаланиш асосида эришасиз.

Ҳуснингизга ҳуснбузарлар халақит бера олмайди

Анти Аcне Аcтиве Biokon брендининг энг машҳур кремларидан бир ҳисобланиб, у айнан муаммоли тери касалликларида ва яллиғланишнинг олдини олишда фойдали ҳисобланади. Анти Аcне Аcтиве крем, асосан, угри тошмаларини даволашда ишлатилади, сабаби, ушбу кремлар таркибида юз териси релефини яхшиловчи компонентлар мавжуд.

Анти Аcне Аcтиве кремидан яна-да яхшироқ натижа олиш учун Ёғли терига қарши эмульсия билан биргаликда ишлатиш тавсия этилади. Бунда микроблар крем билан биргаликда теридан чиқиб кетади ва кескин камаяди. Ёғли терига қарши эмульсия кремини биринчи марта қўллаганингизни ўзидаёқ, сиз терингизда ёғли ялтирашни пасайганини сезасиз, ёғланувчи каналлар қурийди ва шу асосда янги акне пайдо бўлишининг олди олинади.

Муаммоли тери» воситаси чуқур ва интенсив тарзда ҳуснбузарларни олдини олади ҳамда муаммоли терининг номукаммаллигини йўқотишга ёрдам беради.

Семизликни қўй кўтаради – ечим учун Slim Happy Life дан яхшиси йўқ

Ортиқча вазн йиғилиши муаммоси ҳам гормонларга бевосита боғлиқ. Ортиқча вазн йиғилиши натижасида аёл ва эркаклардаги қомат бузилиб, хунук ва беўхшов ҳолатга келиб қолади.

Slim Happy Life препарати холестерин ва ёғ кислоталарининг синтезини фаоллаштирувчи ферментларга қарши фаол равишда курашади, ёғларнинг оксидланишини тезлаштиради. Шунингдек, препарат қон томирлари ва иммунитет тизимини мустаҳкамлайди.

Slim Happy Life хусусиятлари:

  • ортиқча вазндан халос этиш;
  • ёғ ҳужайраларини камайтириш;
  • иштаҳани камайтириш;
  • ҳужайраларни тозалаш;
  • организмни ёшартириш.

Қандай сотиб олиш мумкин?

Beauty FatimahPayong AliSlim Happy LifeMinox ва Biokon воситаларини барча OxyMed ҳамда 999 дорихоналардан сотиб олишингиз мумкин.

FacebookОдноклассникиInstagramТелеграм

Telegram буюртма: Telegram

Реклама ҳуқуқи асосида.