Маркетлар ва бозорлар пештахталаридан саримсоқ тезда йўқолиб бораётган бир пайтда олимлар ошқозон-ичак йўлини эҳтиёт қилишни (саримсоқ бир қатор қарши кўрсатмаларга эга) ва эътиборингизни помидорга қаратишингизни тавсия этадилар. Помидорлар бутун дунёдаги ҳозирги вазиятда бизнинг саломатлигимизни сақлашда қанчалик яхшилигини ва улар нимаси билан фойдали эканлигини биламизми? Ҳаммаси оддий – бу сабзавот таркибида иммунитетимизни рағбатлантирадиган табиий моддалар талайгина:
- Каротинлар. А ва E витаминларини синтез қилади – тимус ҳужайраларининг энг яхши ҳимояси.
- Ликопин. Антиоксидант. Ген функциялари, иммун тизими ва тўқималарнинг янгиланишини бошқаради;
- Хлорген кислота. Кучли антиоксидант бирикма;
- Кверцетин. Яллиғланиш ва хоссаларига эга антиокислител;
- Фитонсидлар. Бактериялар, микроскопик замбуруғларнинг ривожланиши ва ўсишини тўхтатади.
Антиоксидантлар рўйхатининг бойлигидан ташқари помидорларда микронутриентларнинг каттагина миқдори, мустаҳкам иммунитет учун ўта муҳим бўлган С, K1, B9, А, E, PP витаминлари, калий, темир, натрий, рух, марганец, кремний, ёд, фруктоза, глюкоза, олма, лимон ва шовул кислоталари мавжуд.
Фойдали моддаларнинг бундай бой тўплами помидорга коронавирус пандемияси вақтида саломатлик учун курашишда етакчи ўринларни эгаллаш имконини беради.
Вируслар, бактериялар ва инфекцияларга қарши кучли иммунитет билан жавоб бериш учун ҳар куни помидор истеъмол қилиш зарурияти энди расман исботланган. Бунинг устига уларнинг ҳиди ҳам анча ёқимлироқ!
Ҳали ҳам дорихонадан витаминлар олиб ичаяпсизми? Яхшиси помидор енг ва соғлом бўлинг!
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)