АҚШнинг Миссури штати Спрингфилд шаҳрида яшовчи аёл супермаркетда фарзанд дунёга келтирди, деб хабар берди New York Post.
Ҳомиладор аёл коронавирус инфекцияси тарқалиши фонида талаб ортиб кетган ҳожатхона қоғози сотиладиган бўлимга ўтганида унинг дарди тута бошлаган.
Супермаркетдаги ҳамшира ва ўт ўчирувчилар аёлга туғишига ёрдам берган. Дўкон менежери Жессика Хинкл эса уни бегоналар назаридан яшириб, чойшаб тутиб турган.
45 дақиқадан сўнг она-болани тез ёрдам хизмати шифохонага олиб кетган. Бошқа харидорлар она ва чақалоқни олқишлар билан кузатиб қўйган.
Дўкон менежери Хинкл журналистларга эртаси куни аёлга қўнғироқ қилгани ҳамда унинг ва чақалоқнинг аҳволи яхши эканлигидан хабар топганини айтган.
Изоҳ (0)