Ҳиндистоннинг Махараштра штати Колхапур шаҳрида йўлда аксирган мотоцикл ҳайдовчиси калтакланди. Ушбу ҳолат акс этган видео Newsflare сайти томонидан чоп этилди.
Ҳаммаси кўчада мотоцикл ҳайдаб кетаётган эркакнинг бошқа ҳайдовчи олдидан аксириб ўтиб кетаганидан кейин бошланди. Иккинчи мотоцикл ҳайдовчиси ундан коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун нима сабабдан аксирган пайти бурнини енги билан ёпмаганини сўради. Ўзаро айтишув даҳанаки жангга айланиб, узун тирбандликни келтириб чиқарди.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон бўйлаб коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар 300 минг кишидан ошди. Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 42 нафарга етди.
Изоҳ (0)