АҚШнинг Мичиган штатида ўз хўжайини билан яшовчи ретривер зотига мансуб Рэй лақабли кучук тармоқларда машҳурликка эришди. Кучук ноодатий ташқи кўринишга эга. Итнинг фақат битта қулоғи бор бўлиб, бошининг қоқ ўртасидан худди яккашох каби чиқиб турибди, деб хабар беради CNN.
Рэй кичкиналигида жароҳат олгани сабаб бир қулоғидан айрилган.
Вақт ўтиши билан итнинг соғ қолган қулоғи бош қисмининг ўртаси томон сурилиб келган. Бироқ бу каби аномал ҳолат кучукка ҳаётдан баҳраманд бўлиш учун тўсқинлик қилмайди. Шунингдек, бу унинг умумий аҳволига ҳам ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган.
Мавзуга доир: Австралиядаги яккашох қўй (фото)
Рэй Instagram’да ўзининг саҳифасига эга бўлиб, ҳозирда унинг 200 мингдан ортиқ обуначиси бор.
Изоҳ (0)