• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳозир парламент аъзоларидан фаоллик, масъулият талаб қилинади». Танзила Норбоева Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш ҳақида

    Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Норбоева 20 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида парламент қуйи палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари иштирокидаги йиғилишда нутқ сўзлаб, пандемия нафақат соғлиқни сақлаш тизимининг муаммоси, балки меҳнат, иқтисодиёт соҳаларига катта таъсир кўрсатаётган долзарб масалага айланганини қайд этди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг ахборот хизмати хабар берган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Давлатимиз ўз тараққиёти йўлида жадал ривожланаётган бир пайтда пандемия табиий ҳолатда Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. Биз, парламент аъзолари, халқимиз ҳар дақиқада ушбу касалликнинг кечиши тўғрисида, умуман олганда, унинг иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, одамларнинг кайфиятига қандай таъсир этаётганини оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб турибмиз. Бугунги кунда дунёда пандемия нафақат соғлиқни сақлаш тизимининг муаммоси, балки меҳнат, иқтисодиёт соҳаларига катта таъсир кўрсатаётган долзарб масалага айланди. Шу боис, Президентимиз икки кун давомида видеоселектор йиғилиши ўтказиб, халқимизга мурожаат қилдилар. Бу касаллик тарқалишининг олдини олиш борасида барча куч ва имкониятлар сафарбар этилиши, дори-дармон ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари борасида етарлича захира мавжудлиги, энг асосийси, саросима ва ваҳимага тушишга асос йўқлигини таъкидладилар.

    Яна бир жиҳат, давлатимиз раҳбари бу борада муҳим Фармонни қабул қилдилар. Махсус Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилгани фуқароларимизнинг соғлиғи ва меҳнат ҳуқуқларини муҳофаза қилиш билан биргаликда тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, шу орқали иш жойларини ташкил қилиш, одамларимизнинг даромадларини ошириш борасида қилинаётган ишларимиз тўхтаб қолмаслигига сабаб бўлади. Бундай вазиятда, албатта, биз, парламент аъзоларидан фаоллик, масъулият талаб қилинади.

    Сўнгги уч йилда кўплаб ислоҳотлар амалга оширилган бўлса-да, йиллар мобайнида барча соҳалар, хусусан, ижтимоий соҳаларда муаммолар етарлича тўпланиб қолганлигига гувоҳ бўляпмиз. Айниқса, санитария-эпидемиология хизмати тўғрисида нафақат қонунчиликни такомиллаштириш, балки ҳукуматимиз томонидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилиши керак. Бунга давлат раҳбари ҳам урғу бериб, ушбу тизим йиллар давомида эътибордан четда қолганлиги, кадрлар салоҳияти етарли даражада эмаслиги, моддий-техника базаси ўз ҳолига ташлаб қўйилганлигини таъкидлади.

    Шу муносабат билан, ҳозирда нафақат санитария-эпидемиология хизмати, балки соғлиқни сақлаш тизимини тубдан қайта ислоҳ қилиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда. Кеча Президентимиз видеоселекторда алоҳида қайд этдиларки, шу қисқа вақт ичида пойтахтимизда учта шифохона қурилиб, фойдаланишга топширилади. Албатта, бу муассасалар карантинга қабул қилиш учун қилинаётган бўлса-да, кейинчалик бошқа тиббий мақсадларда ҳам ишлатилиши мумкин.

    Биз, парламент аъзолари, энг аввало, соҳанинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш бўйича ишларни тудбан қайта кўриб чиқишимиз зарур. Бунда асосий эътиборни кадрлар салоҳиятини ошириш ва уларни қўллаб-қувватлашга аҳамият қаратиш мақсадга мувофиқ.

    Президентимиз ушбу соҳа мутахассисларининг ойлигига қўшимча ҳақ тўлаб берилиши, қўллаб-қувватланишини ҳам қайд этдилар. Чунки тиббиёт ходимлари нафақат карантинга олинганларга ёрдам беряпти, балки ўз ҳаётини хавф остига солиб, ўз ишини сидқидилдан бажармоқда. Шу ўринда соғлиқни сақлаш тизими мутахассисларига миннатдорлик билдирамиз.

    Сенатор ва депутатлар вазирлик ва идоралар мутасаддилари билан биргаликда ҳар биримиз қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўз вақтида самарали татбиқ этилишини ҳам назорат қилишимиз, ҳам ҳукуматга, маҳаллий ҳокимиятга ёрдам беришимиз керак.

    Шу кунларда халқимизга хос бўлган оғир-вазминлик, бирнинг муаммосини эл муаммоси деб қабул қилиш, синовли кунларда бирлашиш, ўзимизнинг азалий ўзбек халқларига хос бўлган қадриятларни намоён этишимиз керак бўлади. Ўйлайманки, халқимиз билан биргаликда изчил ҳаракатларни амалга ошириб, шу синовни ҳам енгамиз», – дея таъкидлаган Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева.

    Мавзуга доир: 

    • «Менга таъсир қилмайди, менга тегишли эмас экан, деганлар хато қилади». Президент коронавирусга қарши огоҳликка чақирди
    • Видео: Озодбек Назарбеков вазирлик тизимидаги ташкилотларни ваҳимага берилмай эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирди
    • Соғлиқни сақлаш вазири спирт истеъмол қилиш коронавирусдан сақланишга ёрдам бермаслигини айтди
    Аввал Ўзбекистонда 21 мартдан чойхона ва ошхоналар ёпилиши, 23 мартдан тўйларнинг ўтказилиши бекор қилиниши, коронавирусга чалинган илк беморлар соғая бошлагани ҳамда Мусулмонлари идораси коронавирус даф бўлиши учун тавсия қилинган дуолар ва амалларни эълон қилгани ҳақида хабарлар берилганди.

    Ўзбекистонда COVID-19 коронавирусига чалинганлар сони 20 март ҳолатига кўра 33 нафарга етган.

    21.03.2020, 11:33   Изоҳ (0)   57930
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 37 нафарга етди

    21.03.2020, 11:15

    Тошкентда 15 ёшли ҳайдовчи «Камаз»да автобусни уриб кетди. Жабрланганлар бор

    21.03.2020, 11:12

    Шавкат Мирзиёев хориждаги ватандошларни Ўзбекистонга қайтариш ҳақида кўрсатма берди

    21.03.2020, 10:53

    Фарғонада 19 ёшли қиз коронавирус юқтирдим деб ваҳима кўтарди

    21.03.2020, 10:32

    «Яратганнинг ўзи ҳаммамизни паноҳида асрасин!». Президент Мирзиёевнинг Наврўз табрикномаси

    21.03.2020, 09:46

    Тошкентда коронавирусга қарши кураш доирасида бир ойда учта янги шифохона қурилади

    21.03.2020, 09:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.