COVID-19 коронавирусига қарши кураш доирасида бир ой давомида Тошкент шаҳрида учта касалахона қурилади ва фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда ҳукуматдаги манбаларига таяниб «Gazeta.uz» нашри хабар тарқатган.
Коронавирус 2019 йил декабрь ойида Хитойнинг Хубэй провинциясидаги Ухань шаҳрида тарқалишни бошлаган ва кейинчалик бутун дунёдаги давлатларга ёйилиб пандемия даражасига кўтарилди.
Хитой ҳукумати январь ойида коронавирусга қарши курашиш мақсадида касаллик ўчоғи Ухань шаҳрида 10 кун ичида иккита госпитал барпо этган. Уларнинг ҳар бири мингга яқин беморни қабул қила олиши ҳақида маълумотлар берилганди.
Мавзуга доир:
Шунингдек, 23 мартдан бошлаб тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросим сингари оммавий тадбирлар ўтказиш бекор қилинган. Ушбу маросимларни 10-15 киши иштирокида ўтказишга истисно тариқасида рухсат берилиши мумкин.
Изоҳ (0)