• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Яратганнинг ўзи ҳаммамизни паноҳида асрасин!». Президент Мирзиёевнинг Наврўз табрикномаси

    Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклади. Табрик матни давлат раҳбарининг матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

    Азиз ватандошлар! Муҳтарам отахон ва онахонлар, мунис опа-сингиллар, қадрли ака-укалар! Халқимизнинг келажаги, ишончи ва таянчи бўлган навқирон ёшлар!

    Авваламбор, барчангизни, кўп миллатли бутун халқимизни жонажон Ўзбекистонимизга кириб келган Наврўзи олам билан чин қалбимдан самимий табриклаб, юксак ҳурмат ва эҳтиромимни, энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.

    Ҳурматли дўстлар! Ҳаммамиз яхши биламиз, Наврўз тинчликни, сиҳат-саломатликни қадрлаб, асраб-авайлаб яшашга даъват этади.

    Тинчлик ва соғлиқни асрасак, қолган нарсаларга албатта эришамиз. Лекин ҳозирги глобал дунёда бу жуда мураккаб вазифа бўлиб қолаётганини барчамиз кўриб-билиб турибмиз.

    «Йил йилга ўхшамайди», деган гап бежиз айтилмаган. Ҳаёт ҳеч қачон бир текис кечмайди. Ҳаёт бор экан, синов бор, қийинчилик бор.

    Бу ҳақиқатни шу кунларда яна-да чуқур ҳис этмоқдамиз. Бугун коронавирус инфекцияси деган жиддий бир хавфга дуч келдик. Давлатимиз, ҳукуматимиз бу хатарни тезроқ бартараф этиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда.

    Гўзал диёримизда яшаётган, миллати, тили ва динидан қатъи назар, барча юртдошларимиз яна-да жипслашиб, ҳар томонлама тартиб-интизомни сақлаган ҳолда, юксак онглилик ва масъулият кўрсатиб, мўътабар кексаларимизнинг дуои фотиҳалари билан бу синовдан эсон-омон ўтамиз, деб ишонаман.

    Вужудга келган мураккаб шароитни ҳисобга олиб, бу йилги Наврўз байрамида оммавий тадбирлар ўтказишни тўхтатдик.

    Фурсатдан фойдаланиб, вазиятни тўғри тушуниб, кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаётгани учун халқимизга яна бир бор раҳмат айтаман.

    Насиб этса, тез орада бу ташвишли кунлар ортда қолади. Бундай сайил-томошаларни, тўю тантаналарни эл-юртимиз билан биргаликда ҳали кўп-кўп ўтказамиз.

    Азиз ва қадрли ватандошларим! Мавжуд қийинчилик ва синовларга қарамасдан, ҳаёт давом этади. Бу йил Наврўз айёми хонадонларда, оилавий давраларда кенг нишонланмоқда.

    Бугун миришкор деҳқон ва фермерларимиз катта умид билан ерга уруғ қадамоқда. Ҳудуд ва минтақаларимизда «Дарахт экиб, боғ яратамиз, юртимизни яна-да обод қиламиз», деган эзгу мақсадда миллионлаб кўчатлар экилмоқда.

    Мана шу хосиятли кунда барчамиз йилимиз қутлуғ келсин, деҳқонларимизнинг бахтини, омадини берсин, ҳосилимиз мўл бўлсин, деб ният қиламиз.

    Узоқ-яқиндаги мамлакатлар халқларини, Ўзбекистоннинг барча хорижий дўст ва ҳамкорларини шарқона янги йил – Наврўз айёми билан қутлаб, уларга самимий истакларимизни изҳор этамиз.

    Азиз ва қадрли ватандошларим! Илоҳим, дилимиздаги барча олижаноб орзу-интилишларимиз рўёбга чиқсин! Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин! Яратганнинг ўзи ҳаммамизни паноҳида асрасин! Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    21.03.2020, 09:46   Изоҳ (0)   60266
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда коронавирусга қарши кураш доирасида бир ойда учта янги шифохона қурилади

    21.03.2020, 09:42

    Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматга кетаётган фарзандларини кузаётган ота-оналар ўз ҳаёти ва ўзгалар соғлиғини хавф остига қўймоқда (фото)

    21.03.2020, 06:45

    Видео: Озодбек Назарбеков вазирлик тизимидаги ташкилотларни ваҳимага берилмай эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирди

    21.03.2020, 06:14

    Соғлиқни сақлаш вазири спирт истеъмол қилиш коронавирусдан сақланишга ёрдам бермаслигини айтди

    20.03.2020, 23:39

    Вирусология илмий текшириш институтида COVID-19 коронавирусига қарши курашаётган ўзбек шифокорлари (фото)

    20.03.2020, 23:23

    Тошкентда ИИБ ходимлари коронавирус тарқалишига қарши курашиш вақтида 13 фоҳишани ушлади

    20.03.2020, 23:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда 130 га яқин шаҳар йўқолиб кетиши мумкин

    Дунё | 5 август, 20:15

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:15

    АҚШ 250 нафар ноқонуний муҳожирни Руандага депортация қилади

    Дунё | 5 август, 19:55

    Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари стратегик шерикликни кенгайтиришга келишиб олди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:44

    Нафис мато ва очиқ ранглар: таниқли инстаблогерларнинг ёзги образларини таҳлил қиламиз

    Лайфстайл | 5 август, 19:40

    Британия контрразведкасининг биринчи аёл директори Стелла Римингтон вафот этди

    Дунё | 5 август, 19:20

    Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида сезилди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:19

    Лазизбек Муллажоновнинг Олимпия медали бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Спорт | 5 август, 19:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.