Google қидирув тизимининг 20 март кунига бағишланган дудли (doodle) қўлни тўғри ювишга бағишланди. Қўлланма Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиясига асосан яратилган, дея хабар беради Meduza.
Дудлда антисептик воситаларнинг асосчиларидан бири ҳисобланувчи венгриялик шифокор Игнас Земмельвейс қўлида ёниқ секундомер билан турибди. Айнан у XIX асрда қўлларни дезинфекция қилиш касаллик тарқалишининг камайишига хизмат қилишини исботлаб берган.
Шифокор фонида қўлни ювишда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги кўратилган. Дудл охирида Земмельвейс секундомерни яширади ва кўзларини мамнун юмади.
Изоҳ (0)