Дунё бўйлаб коронавирус карантини туфайли ҳожатхона қоғози ақл бовар қилмайдиган миқдорда харид қилинаётган бир пайтда, француз дизайнери ундан мода аксессуари сифатида фойдаланиш мумкин эканини эсга солди, деб маълум қилади «Буро 24/7».
https://www.instagram.com/p/B91KMVnIApa/?utm_source=ig_embed
Жан-Поль Готье Instagram саҳифасига 1992 йилдаги куз-қиш коллекцияси намойишидан олинган фотони жойлаган. Унда моделлардан бирининг бошида аксессуар сифатида бир нечта ҳожатхона қоғози ўрамидан фойдаланганини кўриш мумкин. Узоқдан аксессуарнинг тузилиши ғайриоддий фатани эсга солади.
Дизайнер «Jean Paul Gaultier’дан фавқулодда вазиятлар учун тўплам», деб ёзиб қолдирган.
Изоҳ (0)