АҚШнинг Виржиния штати Стерлинг шаҳрида яшовчи аёл Робин Лаулер туғилган кунида миллион доллар ютиб олди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Робин 5 март — туғилган кунида дўкондан лаҳзалик лотерея чиптасини сотиб олган эди. У ҳимоя қатламини ўчирганида бир миллион доллар ютуқ чиқди.
Лотерея шартига кўра, ютуқ соҳиби пулни бир неча йил мобайнида бўлиб-бўлиб олиши ёки ютуқ суммасининг бир қисмидан воз кечиш эвазига дарҳол олиши мумкин эди.
Лаулер жекпот суммасини дарҳол олишга қарор қилди. Натижада у 601,7 минг долларни қўлга киритди. Аёл ушбу суммадан ҳали солиқ ҳам тўлаши керак.
Изоҳ (0)