Венецияда бир ҳафталик карантиндан сўнг маҳаллий аҳоли каналларда балиқлар ва ҳатто дельфинларни учратмоқда, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Таъкидланишича, карантин сабаб туристлар келмаётгани муносабати билан каналларда оқаётган сувлар шаффофлашган. Балиқлар етмаганидек, каналларда дельфинлар ҳам учрамоқда.
Twitter’даги Франческо Делрио исмли фойдаланувчи ижтимоий тармоққа Венециядаги суви тоза каналларда сузаётган балиқлар, дельфинлар, фавворада юрган ўрдак ва шаҳар майдонида сайр қилаётган ёввойи тўнғизнинг суратини жойлаган.
«Ҳаводаги ифлосланиш камайди. Табиат Италиядаги карантин вақтида ўз кучини қайта тикламоқда», — деб ёзади фойдаланувчи.
Италия коронавирус оқибатида вафот этганлар сони бўйича Хитойдан ўтиб кетди. Касалланганлар сони 41 мингдан, вафот этганлар 3400 дан ошиб кетди.
Изоҳ (0)